Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси психологи T.Soliyeva Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Хусеновлар хонадонига болажонларнинг оилага мослашувчанлигини ўрганиш мақсадида ташриф буюрди. Ташриф давомида ота-онага мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятлари, фарзандларнинг оилага ижтимоий мослашувига оид тавсиялар берилди.
Шунингдек, психолог томонидан болалар билан психологик тренинглар ва якка тартибда суҳбатлар олиб борилди. Очиқ мулоқот давомида болажонларга ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, тенгдошлари билан дўстликни мустаҳкамлаш тўғрисида тавсиялар берилди.