2022-йил 3-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси" катта ўқитувчиси Шаумарова Зилола Абдушукуровна томонидан Жиззах шаҳар 29-Меҳрибонлик уйида ташкил этилган сайёр малака ошириш курси тингловчилари ўртасида "Ўзимизга позитив (ижобий) ёрдам берамиз" мавзусида психологик тренинг ўтказди.
Мазкур тренингда Меҳрибонлик уйи, Оилавий болалар уйи тарбиячилари ва психологлари иштирок этишди.
Тренинг жараёнида "Танлов", "Бахт калиши", "Плюс-минус" ва "Юрак тилаги" машқлари тингловчилар билан бажарилди. Шу билан бирга, "Сиз ўзингизга ишонасизми?" номли психологик тест ҳам ўтказилди.