Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси психолог мутахассислари томонидан Термиз шаҳридаги "Лидер нур" номли хусусий мактабгача таълим муассасаси болажонлари ҳамда Муҳаббат Халиқова хондонидаги ўғил-қизлар учун психологик тренинг машғулотлари олиб борилди.Болаларга ҳиссий ҳолатларидан хабардор бўлишга, уларнинг ҳатти- ҳараеатлари оқибатларини тушунишга, шунингдее, ўзаро мулоқотни тўғри ўрнатиш бўйича билим ҳамда тавсиялар берилди. Ушбу тренинглар муҳим аҳамиятга эга, чунки улар ривожланиш ва тарбиявий аҳамиятни ўз ичига олади, болаларга нафақат тенгдошлар жамоасида, балки оилада ҳам муносабатларни ўрнатишга ёрдам беради.