Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан Оилавий болалар уйи фарзандлари билан доимий равишда якка ва жамоавий тартибда суҳбатлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, муаммоли вазиятлар бўйича махсус ўйинлар ёрдамида оила муҳитида учраётган муаммо ва камчиликлар атрофлича ўрганилмоқда.
Бундан ташқари, "Анкета сўрови", "Руҳий зўриқиш ва агрессияси юқори бўлган болаларни аниқлаш методикалари" деб номланган психологик учрашувлар ҳам болажонларнинг руҳий барқарор бўлишида ижобий натижа бермоқда.