Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси тажрибали психологлари томонидан навбатдаги психологик тренинглар ташкил этилди.
Ташкил этилган тадбирлар кўтаринки ва юқори кайфиятда ўтди. Ёшлар учун тайёрланган турли психологик ўйинлар, мияни ўйлашга мажбур қилувчи бир-биридан қизиқарли жумбоқлар болажонлар руҳиятини кўтаришга, уларга янада кўтаринкилик бахш этишга хизмат қилди.
Эътироф этиш жоизки, барча машғулотларда ёшлар дунёқарашлари, ғояларини, ўзлари фикрларини эркин ва равон тортинмасдан айта олишликни ўзлари учун зарур эканлигини тушуниб олдилар.
Шу билан бирга, мазкур тадбирларда саховатпеша оилаларга муқаддас Рамазон ойида совғалар ҳам улашилди.