Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологлари Маттиевлар оилавий болалар уйи фарзандлари билан навбатдаги психологик тренинг ўтказишди. Болалар учун бу ўйин тариқасида бўлди, психологлар учун эса болаларнинг жавоблари, чизган расмлари уларнинг руҳий ҳолатлари, ваҳима ва қўрқувлари ҳақида маълумот олишга имкон беради. Натижалар бўлса, болалар билан ишлаш учун режа тузиш, ота-оналарига тавсия ва маслаҳатлар бериш учун асосий омил ҳисобланади .
Бундан ташқари психологлар томонидан болаларга мантиқий машқлар берилди. Бу эса ўз ўрнида болаларнинг мантиқий ва аналитик фикрлашига, дунёқарашини кенгайишига ва ўз фикрини қўрқмасдан, эркин айта олишига ёрдам беради.