Жорий йилнинг 18 октябрь куни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологлари ўзларига бириктирилган "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчилари таҳсил олаётган мактабларга ташриф буюришди. Тарбияланувчиларнинг қалбидаги эзгу орзу-мақсалари билан ўртоқлашиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Мутахассис психологлар болаларни ўқишга бўлган муносабатлари, уларнинг фикрлаш доиралари ва фанлар бўйича савол-жавоб жараёнларини амалга оширдилар.
Ташриф давомида тарбияланувчиларнинг синф раҳбарлари, яқин ўртоқлари билан индивиуал тарзда суҳбатлашилиб, уларнинг фикрлари тингланди. Ўрганишлар давомидаги хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, ушбу фарзандлар бугунги кунда таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, барчаси таълим даргоҳларига ва янги оилалар даврасига мослашган. Уларнинг ўқишга бўлган муносабатлари тизимли равишда давом этмоқда.