Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психолог ҳарбий хизматчилари томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган 2-сонли ҳамда 6-сонли Оилавий болалар уйи фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, оилаларга мослашиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган психологик ўзгаришлар ўрганилди.
Шу билан бир қаторда, ота-оналар хатти-ҳаракатларининг болажонлар тарбиясидаги ўрни тўғрисида маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.