Ҳар йили орзиқиб кутиладиган Наврўзи олам—кўнгил ободлиги, уйғониш, покланиш шодиёнаси ҳамдир. Бу айём кунларида қилинган хайрли дуолар, эзгу орзу-ниятлар ижобат бўлади, дейди нуронийларимиз.
Бугун Фурқат туманида ҳам Наврўз кўтаринки руҳда нишонланди. Байрамда “Меҳрибон қалб” ва “Мурғак қалблар” номли Оилавий болалар уйларининг фарзандлари ўз рақслари билан иштирок этиб, тадбирни байрамона кайфиятда ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.