Хива шаҳрида яшовчи Раҳимова Ленинза томонидан ташкил этилган оилавий болалар уйи фарзандлари Бухоро вилоятига саёҳат қилишди. Беш нафар бола учун экскурсия Шарқона эртакнинг сеҳрли оламига қизиқарли саёҳат бўлди. Бутун дунёга машхур тарихий ёдгорликлар болаларни ҳайратда қолдирди. Улар гиднинг Улуғбек ва Кўкалдош мадрасаси қандай қурилганлиги, Лаби Ховуз мажмуаси афсонаси ҳақидаги ҳикоясини завқ билан тинглашди ҳамда Хўжа Насриддиннинг ҳийлаларини кулгу билан эшитишди. Шу билан бирга замонавий маданият ва истироҳат боғларида бўлишди. Болаларга саёҳат жуда ёқимли бўлди ва мактаб бошлангач улар таасуротлари ҳақида синфдошлари билан бўлишишди.