Сурхондарё вилоятидаги мавжуд тарихий обидалар билан яқиндан танишиш ҳамда дам олиш кунларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳамда Оилавий болалар уйлари болажонлари учун Термиз туманидаги бир қатор муқаддас қадамжоларга саёҳат ташкил этилди. Дастлаб тумандаги Қирқ қиз қалъасига ташриф буюришди.
Саёҳатнинг кейинги манзили, Имом Ат-Термизий меъморий ёдгорлик мажмуаси бўлди.
Тарихий, маънавий ҳамда маданий аҳамиятга эга ушбу ёдгорликлар барча тадбир иштирокчиларида катта таассурот ва қизиқиш уйғотди.