Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳри, Араловул маҳалласида очилган Оилавий болалар уйига ташриф буюриб, бу ерда тарбияланаётган болажонларни байрам билан табриклади ҳамда уларга Президент совғаларини топширди.
Маълумот ўрнида, Қарши шаҳри, Араловул маҳалласида яшовчи Шокир Суюнов ва Гулбаҳор Ҳамидовалар оиласи Меҳрибонлик уйидан 8 нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйганди.