Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 09 август кунидаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5215-сонли Қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилояти Қарши туманида ҳам “Оилавий болалар уйи” ташкил этилди. Қарши тумани “Хониён” МФЙ Иттифоқ кўчаси-1 уйда яшовчи фуқаро М.Қодирова Қамаши туманида жойлашган 4-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган 5 нафар болаларни ўз қарамоғига олиб, келгусида ушбу болаларни оила муҳитига тарбиялаш ва ўргатишга киришди. Ташкил этилган “Оилавий болалар уй”ларнинг бугун тантанали равишда очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Ўтказилган ушбу тадбирга, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник У.Азимов, Қарши тумани ҳокими М.Мустафоева, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Искандаров, вилоят Халқ таълими бошқармаси болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш шуъба мудири Б.Очиловлар иштирок этдилар.
Тадбирда иштирок этган кенг жамоатчилик вакиллари, “Оилавий болалар уй”ларини ташкил этган хонадон эгаларига, бошлаган хайрли ва саховатли ишларига улкан муваффақиятлар тиладилар.