2021 йилнинг 09 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5215-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Касби туманида ҳам “Оилавий болалар уйи” ташкил этилди.
Қашқадарё вилояти Касби тумани “Шакаржўй” МФЙ “Чимқўрғон қишлоғи”да истиқомат қилувчи Улуғбек Аралов ташаббус кўрсатиб, “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган 5 нафар болаларни оила муҳитига тарбиялашга бел боғлаб, уларни билимли ва маънавиятли ҳамда ватанпарвар инсонлар қилиб вояга етказишга киришди. Бугун мазкур ташкил этилган “Оилавий болалар уйи”нинг тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти, вилоят халқ таълими масъул ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар хонадон эгаларининг хайрли ишларини алоҳида эътироф эшитиб, “Оилавий болалар уйи”нинг кейинги фаолиятига омадлар тиладилар. Ўйлаймизки бу каби саховатли ишлар, келгусида албатта ўз самарасини кўрсатади.