Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 09 август кунидаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5215-сонли Қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ҳам “Оилавий болалар уйи” ташкил этилди. Қарши шаҳри “Араловул” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Суюнов, Қамаши туманида жойлашган 4-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган 9 нафар болаларни ўз қарамоғига олиб, келгусида ушбу болаларни оила муҳитига тарбиялаш ва ўргатишга киришди. Ташкил этилган “Оилавий болалар уй”ларнинг бугун тантанали равишда очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Ўтказилган ушбу тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник У.Азимов, вилоят ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш ишлари бўйича бош мутахассиси И.Каримова, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш шуъба мудири Б.Очиловлар иштирок этдилар.
Тадбирда иштирок этган кенг жамоатчилик вакиллари, “Оилавий болалар уй”ларини ташкил этган хонадон эгаларининг бошлаган ҳайрли ва саховатли ишларига улкан муваффақиятлар тиладилар.