Барча болаларнинг орзуси бўлган Янги йил байрамига ҳам кам вақт қолди. Янги йил байрами арафасида ҳақиқий мўъжизалар содир бўлиб, орзулар амалга ошади. Худди шундай 18 нафар ўғил-қизларнинг ҳам орзулари амалга ошди: улар орзу қилган буюм ва анжомларни қўлга киритишди. Болаларнинг орзусини амалга ошишига “Меҳр дафтари” электрон платформаси ёрдам берди. Энг қизиғи шундаки, ҳокимият ва Миллий гвардия органлари вакиллари билан бўлган суҳбатда, болаларнинг кўпчилиги ўйинчоқ эмас, балки уларнинг келажакда касб ва янги кўникмалар ўзлаштиришида керак бўладиган буюм ва анжомлар сўрашди. Хусусан, компьютер, ноутбук, тикиш машинаси, дурадгорлик анжомлари тўплами ва бошқа шунга ўхшаш буюмлар.
Мақсадларни рўёбга чиқариш учун ташкил этилган тантанали тадбирда бир қатор масъул вакиллар: жумладан, туман ҳокимлиги, Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, ИИВ ва бошқа бошқармалар вакиллари иштирокида ўтказилди.
Болалар давлат раҳбариятига кўрсатган эътибор ва ғамхўрлиги, ёрдами учун самимий миннатдорчилик билдиришди.