“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Қурбон ҳайити арафасида хайрли ишга қўл урилди

8.7.2022 1458

Оллоҳ таоло муайян кун ва муборак саналарда Ўзига ибодат қилишни, Ўзини зикр этиб улуғлашни бошқа кунлардагидан кўра афзал ва ажрини улуғ қилиб қўйган. Бундай кунларда бажариладиган солиҳ амалларнинг ажр ва савоби ҳам бисёрдир.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Шодмон Сулаймонов ҳамроҳлигидаги маънавият тарғиботчилари ҳамда “Миллий гвардия” вилоят бошқармаси вакилларининг Бухоро шаҳридаги Маттиевлар оилавий болалар уйи тарбияланувчилари билан кечган дийдорлашуви асносида барчанинг кўнглидан ана шундай туйғулар кечди.

Бухоро шаҳридаги собиқ 32-сонли “Меҳрибонлик уйи”нинг сўнгги 7 нафар тарбияланувчисини ўз қарамоғига олган бу оила хайрли ишга бош қўшганидан, уч нафар фарзанди сафига яна 7 нафар паҳлавон ўғил қўшилганидан хурсанд ва бугун дилида шукронаси бисёр. Бинобарин, ота-она меҳридан баҳраманд бўлаётган ўғлонларнинг ҳар бири ўз олдига катта мақсадлар қўйган: бири спортчи, бири тарихчи олим, бири муҳандис, бошқа бири “Заковат” билимдони ва гуруҳ сардори бўлиш ниятида.

Жамоатчилик вакилларининг улар учун севимли қадриятга айланган китоблар, ўқув қуроллари билан йўқлаб боришгани қалби орзуларга лиммо-лим ўсмирларнинг ўзига бўлган ишончини оширгани шубҳасиз. Айниқса, устозларнинг улар иштирокида “Заковат”чи билимдонлар жамоасини тузиш тўғрисидаги таклифи уларга олам-олам қувонч бағишлади.

Шу куни фаоллар Бухоро шаҳри, Амир Темур кўчасида истиқомат қилаётган, беш нафар қизалоқни ўз бағрига олган Беҳбудовлар хонадонида ҳам бўлдилар. Ёзги таътил гаштини суриш билан бирга, турли ҳунарларни ўрганишга киришган қизлар билан суҳбат асносида уларнинг орзу ва режалари улкан эканлиги аёнлашди. Айниқса, уларнинг китоб мутолааси ва шеър машқини хуш кўришлари, ўқиган асарлари тўғрисида ҳаяжонга тўлиб сўзлашлари, ўзлари ёд олган ижод намуналаридан ўқишлари барчада илиқ таассурот қолдирди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ахборот хизмати