Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг Ўзбекистон, Фурқат туманлари ва Қўқон шаҳридаги оилавий болалар уйларининг фаолияти, болаларга яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, ҳар бир боланинг соғлиғи ўрганилди. Ўрганиш давомида саломатлигида муаммоси бор бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, кўрик хулосасига кўра, даволаш бўйича вазифалар белгиланди.