Олий Мажлис Сенати томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 15-17 май кунлари етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ўрганиш масалалари бўйича Бухоро вилоятида бир қатор ташрифлар амалга оширилди.
Хусусан ўрганишлар давомида, Бухоро вилоятида ўз уйини меҳр манзилига айлантирган оилалар ҳамда уларда тарбия топаётган болажонлар ҳолидан хабар олинди.
Шу билан бирга, маҳалла ҳамда болажонлар таҳсил олаётган умумтаълим муассасаларнинг ҳам Оилавий болалар уйлари билан ҳамкорлиги ўрганилиб, масъулларга зарур тавсиялар берилди.