Олижаноблик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган Рамазон ойининг муборак кунларида ўзгаларнинг меҳр ва кўмагига муҳтож ака-ука ва опа-сингилларга ғамхўрлик қилиш ҳамда эътибор кўрсатиш комил инсоннинг фазилатлари ҳисобланади.
Ёшлар масалалари агентлиги Китоб туман бўлими бошлиғи Шоҳрух Зокиров бошчилигидаги бир гуруҳ ёшлар етакчилари туман “Болалар уйи”га ташриф буюриб, болажонлар ҳолидан хабар олишди.
Тадбир давомида меҳмонлар муассаса тарбияланувчиларини байрам билан қутлаб, уларга эсдалик совғаларини улашди.