Ана шундай мурожаат билан Яшнобод тумани 30-сонли Меҳрибонлик уйида йўл ҳаракати хавфсизлигига доир дарслар бошланди. Машғулотлар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб борилди. Суҳбат давомида иштирокчиларга пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг вазифалари ҳақида сўзлаб берилиб, нима учун дуч келган жойда йўл бўйлаб югуриш мумкин эмаслигини ва ҳатто пиёда йўлаклари ҳам қулоқчинлар билан юриш хавфли эканлигини тушунтирилди.
Болалар ёшлигидан билишлари керак бўлган барча йўл белгилари ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда, ёшлар уларга берилган саволларга жавоб бериб, тестлар топширишди. Машғулот сўнгида мутахассислар ўғил ва қизларнинг барча саволларига жавоб беришиб, ҳайдовчиларнинг маълумотлари ва ҳужжатларини текшириши мумкин бўлган планшетни кўрсатди. Бундай ноодатий шаклда олиб борилган дарс барчага манзур бўлди ва улар ходимлардан тез-тез келиб туришни илтимос қилишди.