“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!”  шиори остидаги  ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди / / Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳашарда фаол иштирок этишди / / Мўйноқ туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида "Она Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан пойтахт мактабларида профилактик тадбирлар ўтказилди / /   Пойтахт мактабларида ўқувчилар билан бир қатор тадбирлар ўтказилди / / Ахборот 24 | Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари / / Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди / / Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

Ижтимоий хизматлар соҳасига оид таклифлар кўриб чиқилди

5.11.2024 748

Президент Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда оила муҳитида камол топиш фарзанднинг узвий ҳуқуқи эканлиги белгиланган. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, дунёда етим болаларнинг ярми ижтимоий ҳимоя хизматлари билан қамраб олинмаган. 

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 сентябрдаги фармони билан қабул қилинган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш вазифалари ҳам белгиланган.

Шунга мувофиқ, бундай болаларни тарбияга бериш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жумладан, болани тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади. Бунда аввало васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка бериш қўллаб-қувватланади. Ихтисослаштирилган муассасага энг сўнгги чора сифатида жойлаштирилади.

Фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади. Камбағал оила вакиллари ишга жойлашган тақдирда, боласи уч ёшга тўлгунча боғча харажатлари учун Ижтимоий ҳимоя жамғармасидан компенсация берилади.

Болалар уйларида “Оналар маскани” ташкил этилиб, унда боласидан воз кечмоқчи бўлган оналар жойлаштирилади. Уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик кўникмалари ўргатилади ҳамда касб эгаллашига кўмаклашилади.

Бу каби хизматларни ташкил килишда нодавлат ташкилотлари ҳам кенг жалб қилинади. 

Оғир ҳаётий вазиятга тушган болалар тарбияга берилгунига қадар “Инсон” маркази томонидан оилавий болалар уйига жойлаштирилади. Тарбияга бериладиган болалар учун индивидуал ривожланиш режаси ишлаб чиқилади. 

Етим болаларни аниқлаш, уларни тарбияга олиш истагини билдирган шахслар маълумоти “Ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида юритилади.  “Инсон” марказлари болаларнинг қонуний вакили этиб белгиланади ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади. 

Шунингдек, бу марказлар тарбияга берилган болаларнинг турмуш шароитини, ёрдамларнинг мақсадли ишлатилишини ва тарбияга олган шахслар мажбуриятларини мониторинг қилиб боради. 

Оилавий болалар уйини ташкил этган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида белгиланади. Тутинган оилаларда тарбияланаётган болаларга умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни тугатгунича яшаш ва парваришлаш харажатлари тўланади.

Ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, шу соҳада яна бир ҳужжат – “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун маъқулланган. Унда бу борадаги ҳуқуқий асослар мустаҳкамланиб, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи давлат органлари ҳамда уларнинг ваколатлари аниқ белгиланган. Президентимиз ушбу қонунни имзолади. 

Тақдимотда ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга қаратилган таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Юртимизда 19 та параспорт тури билан шуғулланишга шароит яратилган. 25 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар спорт билан шуғулланиб келмоқда.

Бу борадаги имкониятларни кенгайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда. Хусусан, давлат спорт мактабларида адаптив спорт бўйича гуруҳлар ташкил этиш, маҳаллалардаги майдончаларни ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам мослаштириш таклиф этилмоқда.

“ERP-sport” электрон тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг алоҳида ҳисобини юритиш орқали уларнинг имкониятига мос спорт турлари автоматик аниқланади. 

Реабилитация марказларида жисмоний терапия, механотерапия, физиотерапия каби замонавий реабилитация усулларини қўллаш кенгайтирилади.

Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлашга ҳам эътибор кучайтирилади. Бу йўналишда халқаро мусобақаларда ғолиб бўлганлар ҳамда уларнинг мураббийларини моддий  рағбатлантириш тизими жорий қилинади.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.