Муборак туман Газни қайта ишлаш заводи вакилларининг Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги Оилавий болалар уйига ташрифи амалга оширилди. Меҳмонлар ота-оналар ва болалар билан гаплашиб, болаларнинг билим даражасини ўрганиб, қизиқишлари,орзу ва мақсадлари ҳақида суҳбатлашдилар. Шу билан бирга, меҳмонлар ўзлари фаолият юритаётган завод ва унинг тарихи ҳақида гапириб беришди.
Учрашув якунида меҳмонлар ёшларга эсдалик совғаларини тақдим этиб, келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилашди.