Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари - ҳарбий прокурор адлия полковниги Қудратхўжаев Ботир Баҳромович ҳамда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник Мамаюсупов Сарвар Дехканович Фарғона туманида жойлашган "Келажак ва бахт" номли Оилавий болалар уйига ташриф буюрди. Ташриф давомида оиланинг яшаш шароити билан яқиндан танишиб, болажонлар билан ўқиш ва бўш вақтидаги севимли машғулотлари ҳақида суҳбатлашдилар.
Ўғил-қизлар ҳам ўз навбатида, эришган ютуқлари,тўгараклар ва спорт машғулотларида ўзлаштирган кўникмалари ҳақида ғурур билан сўзлаб беришди.
Ташриф якунида меҳмонлар томонидан болаларга эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг, ҳарбий прокурор ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчиси, "Меҳр дафтари " тизимига киритилган 28 ёшли Исаков Муҳриддинни янги уй билан қутлаш мақсадида унинг хонадонига ташриф буюришди.