Республика болалар кутубхонаси томонидан 26 ноябрь санасида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 22 сонли меҳрибонлик уйида «Дийдор» театр студияси жамоаси ҳамкорлигида “Китоб менинг дўстимсан” номли мусиқий театрлаштирган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбек халқ эртаклари, ҳамда хорижий асарларидаги ҳикоялардан қисқа саҳналар намойиш қилинди.
Минг бор эшитгандан бир бор кўрган афзал деганларидек, бадиий ва адабий асар қаҳрамонлари театрлаштирган саҳналар, куй ва қўшиқлар, турли қизиқарли сўровномалар болалар эътиборига ҳавола қилинди.
Тадбир ҳақиқий байрам тусини олди. Болаларга кўтаринки кайфият улашиш билан бирга асарлар жонли қаҳрамонлари билан эсда қоларли бўлди. Бу каби тадбирлар, ижодий, адабий кечалар, китобхонликка жалб қилишга қаратилган танловлар, учрашувлар Республика болалар кутубхонаси томонидан ҳафта мобайнида меҳрибонлик уйларида, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида кенг тарзда ўтказилиб келинмоқда.
Тадбир сўнггида Республика болалар кутубхонаси томонидан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига китоб ва дафтарлар ҳадя қилинди.
Лойиҳаларимизда фаол бўлинг.
Манба: https://t.me/rbk_matbuotxizmati/2269?single