Давлатимиз раҳбарининг "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинганидан сўнг, Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари томонидан мамлакатимизда ташкил этилган Оилавий болалар уйларига ташрифлар амалга оширилмоқда. Бу галги манзил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Игамуратовлар хонадони бўлди.
Маълумот учун: 2021 йил август ойида, яъни қарор чиқарилганидан кўп ўтмай, Руслан Рустамович ва Лилия Ҳамзаевналар ўн нафар қизни ўз оиласи бағрига олган.
Тўкин дастурхон атрофида ўтказилган мулоқот давомида ҳар бир болажон билан самимий ва очиқ мулоқот ташкил этилди. Шунингдек, уларнинг келгусидаги мақсадлари ва режалари тингланди.
Учрашув якунида ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди