Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор- ўқитувчилари томонидан Сирдарё тумани Бахт шаҳри Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасига ташриф буюрилди. Ташриф давомида таълим муассасанинг фаолияти, тарбиялаётган тарбияланувчиларнинг ижтимоий ҳолати, муассасани тарк этгандан кетгандан кейинги яшаш шароитларига доир ҳужжатлар ўрганилди.
Шу билан бирга, тарбияланувчилар учун таълим-тарбия муассасасида яратилган шароитлар яъни ётоқхона, ювиниш хоналари, ошхона, маҳсулотларни сақлаш учун омборхона, ўқув ва уста хоналар, спорт билан шуғулланиш учун заллар шунингдек, ушбу муассасада тарбияланаётган тарбияланувчиларга дарс жараёнларининг олиб борилиши, тўгараклар фаолияти, кутубхона, ўқув хоналардан фойдаланиш жараёнлари билан яқиндан танишилди.