Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қарорлар мазмун-моҳияти етказилди

13.9.2022 1251

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 4 августдаги ПҚ-345-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 августдаги "Оилавий болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги" 451-сонли қарори мазмун моҳиятини етказиш мақсадида, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида вилоят ҳудудидаги оилавий болалар уйи раҳбарлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Тадбир давомида, оилавий болалар уйларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш, оилавий болалар уйларини юридик шахс мақомисиз ташкил этиш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу уйларга бериш тартиби, оилавий болалар уйларини ташкил этган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги, оилавий болалар уйларига тарбияга берилган болаларнинг ижтимоий ёрдам, таълим ва соғломлаштиришга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш тартиби ҳамда оилавий болалар уйи таъминоти учун маблағ ажратиш шартлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Йиғилиш давомида, ота-оналарни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.