Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди

22.11.2024 33

Юртбошимиз таъкидлаганидек, таълим соҳасини ислоҳ қилиш бугун ҳукуматимиз диққат эътиборида турган долзарб соҳалардан бири, десак муболаға бўлмайди. Сўнгги йилларда мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга қаратилган қонунлар, қарорлар қабул қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда.

Хусусан, Ромитан туманида жами 44 та умумтаълим мактаблари мавжуд. Улардан 43 таси давлат умумтаълим мактаблари, 1 та нодавлат (яъни Фарҳод-фармон) хусусий мактаби бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда тумандаги умумтаълим мактабларида 23 980 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олиб келмоқда.

Бугун, 19 ноябрь куни туманнинг Шўрча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 18-сонли умумтаълим мактабининг 450 ўринли қўшимча янги ўқув биносини очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Миллий гвардия масъуллари, маҳалла еттилиги, фаоллар, нуроний отахонлар, ёшлар, фахрий ўқитувчилар, мактаб жамоаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар, сўнгги йилларда Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш, ёш авлодни муносиб шароитларда ўқитиш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди ва янги ўқув биноси билан мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналарни муборакбод этди.

Сўнгра меҳмонлар янги қуриб битказилган ўқув биноларида, синф хоналарида ҳам бўлишиб, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида экилаётган дарахт кўчатлари униб ўсиб ушбу ерлар боғу роғларга айланишини, юртимиз тинчлигини, фаровонлигини тилаб дуолар қилинди ва олиб келинган турли хил манзарали кўчатлар масъул раҳбарлар томонидан ерга қадалди.

Маълумот учун, мактабнинг қўшимча уч қаватли янги ўқув биноси инвестиция маблағлари ҳисобидан «Умарбобо» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишларига 3 миллиард 968 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

Ушбу мактабда янги ўқув биноси ва спорт залининг қурилиши баркамол авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-ахлоқий муҳитини соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш, уларни ватанимизнинг муносиб фуқаролари, маънавий етук инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тизимини ривожлантиришда самарали хизмат қилади.