Рўзиматовлар оиласининг энг севимли вақти бу якшанба, негаки ҳамма биргаликда ота-оналар ва болалар сайрга, кинотеатрга, истироҳат боғига борадилар, кечқурун эса чой ичиш учун катта дастурхон атрофига йиғилишади.
Нилуфархон Гаппаровна ва Одилжон Алишеровичлар бўш вақтларини етти нафар фарзандига бағишлайди. Шуниси эътиборга лойиқки, ота-оналар болаларни уй ишларини "қизлар" ва "ўғил болалар"никига ажратмасликга ўргатишади. Биргина ўғил болаларнинг онаси билан сомса пишираётганига қаранг. Ёки бошқа суратларда болалар халқ амалий санъати маҳсулотларини қизиқиш билан томоша қилишмоқда, ўқиш учун китобларни танлашмоқда, расм чизишмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат: ўтган йилнинг декабрь ойида Қўқон ва Марғилон шаҳарларидаги "Меҳрибонлик" уйларидан етти нафар Болани ўз бағрига олган Рўзиматовлар оиласи "Қаймоқли гузар" маҳалласининг барча қўшнилари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.