Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйининг 2-гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида билимли ва зукко болаларни аниқлашга қаратилган танлов ўтказилди.
Танлов шартларига кўра, ўқувчилар мактаб ўқув дастури бўйича математика, кўпайтириш жадваллари, мантиқий ва аналитик фикрлаш, ўз тафаккурида мисолларни тез еча олиш, масалаларнинг ностандарт ечимларини топиш бўйича иқтидорларини намойиш этишлари керак эди.
Мусобақа якунида энг юқори натижани қайд этган Рустам Ивасюк ғолиб деб топилди.