Aйни кунларда Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Рўзибойевлар оиласининг фарзандлари Снежана ва Хатибахон олий ўқув юртларига киришга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Aввалроқ, мазкур оила хонадонига Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Aкбаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ ташриф буюрганида, қизларнинг ота-оналари ўқишга қабул қилиш учун зарур ҳужжатларни тўплаш ва расмийлаштиришда ёрдам сўраган эди.
Бугунги кунга келиб ҳужжатларни йиғиш жараёни якунланди. Снежана ва Хатибахон ўзлари кирмоқчи бўлган бешта университетни танладилар. Ҳарбий хизматчилар ҳужжатлар билан боғлиқ ишлардан ташқари, қизларга кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришда амалий ёрдам бермоқда. Қизларга омад тилаймиз!