Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети "Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш" кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар "Шодлик" маҳалласи "Серқуёш" кўчаси 44 уйда очилган "Болажонларнинг келажаги буюк" номли Ахмадхоновлар оиласи "Оилавий болалар уйи"га ташриф буюрилди. Ушбу Оилавий болалар уйи ўз тарбиясига 5 нафар болани, яъни 2 нафар ўғил ва 3 нафар қизларни ўз тарбиясига олган. Ташриф давомида тарбияланувчиларни яшаш шарт-шароитлари, ота-она, буви-бува ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, фарзандларнинг оилага мослашув жараёнини ўрганиш мақсадида ташриф буюрилди. Ташриф давомида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан ота-онага, фарзандларининг қизиқишлари бўйича тўгаракларга жалб қилиши, тарбияланувчиларнинг темперамент ва характер хусусиятлари бўйича педагогик ҳамда психологик тавсиялар берилди.