Куни кеча 22-сонли “Меҳрибонлик” уйининг собиқ тарбияланувчиси Ситора Эгамқуловага тантанали равишда хонадон калити ва ордер топширилди. Ситорага ажратилган уй Бекобод шаҳрининг Мустақиллик маҳалласида жойлашган бўлиб, уй тўлиқ таъмирланган, янги мебель ўрнатилган, бир сўз билан айтганда, янги ва мустақил ҳаёт бошлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Ситорани янги уйга кўчиши муносабати билан туман ҳокимининг ўринбосари С. Бекназаров ҳам янги уй соҳибасини табриклади. Ҳоким ўринбосари Ситорага уй калити ва ордерни топширар экан, ўз эзгу тилакларини билдирган ҳолда туман мутасаддилари унга доим ёрдамга тайёр эканини алоҳида таъкидлади.