Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, марказий девон тиббиёт хизмати ҳамда вилоят ҳокимлиги масъуллари томонидан Бухоро вилоятидаги Оилавий болалар уйи фарзандларининг соғлиги ҳолати, уларнинг яшаш ва таълим олиши учун яратилган шароитлар, шунингдек қиш мавсумига тайёргарлик, ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш ҳолатлари ўрганилди.
Ўрганишлар давомида масъуллар томонидан асосий эътибор болаларнинг соғлиги ҳолатига қаратилиб, ота-оналар ҳамда фарзандларга тиббиёт йўналишидаги зарур тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, оилаларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, ҳомийлар кўмагида Сатторов ҳамда Абдуллаевлар оилаларига электрогенераторлар тақдим этилди.