Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти Жондор туманидаги Саидовлар ҳамда Бухоро шаҳридаги Маттиевлар хонадонига ташриф буюриб, фарзандлар ҳолидан хабар олди. Ташриф давомида болажонлар билан самимий суҳбат ташкил этилиб, унда ўғил-қизлар ҳам ўз навбатида, эзгулик, меҳр-оқибат ва инсонийлик ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.