Маълумот учун: Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Хусеновлар оиласи Меҳрибонлик уйидан 7 нафар ўғил-қизни ўз оиласи бағрига қабул қилган. Ҳозирги кунда 5 нафар болажонлар мазкур хонадонда тарбияланмоқда.Улардан 2 нафари 18 ёшга тўлганлиги боис, давлат томонидан янги хонадонлар ажратилган ва улар мустақил ҳаёт кечирмоқда.
Куни кеча Хусеновлар оиласи байрам муносабати билан туризм марказидаги "Боқий шаҳар" тарихий мажмуага ташриф буюрди. Кечки сайр давомида оила аъзолари маъданий ҳордиқ чиқариш билан бирга, кўплаб тарихий маълумотларга ҳам эга бўлишди.
Саёҳат қизларда ўзгача таассурот қолдирди. Боиси улар дўппи тикиш санъати билан яқиндан танишиб, эндиликда қизлар ҳам мазкур ҳунарни ўзлаштиришга қарор қилишди.