Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ташаббуслари билан Оилавий Болалар уйларининг 9-синф битирувчилари Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек мақбараси, Регистон, Шохизинда, Бибихоним ва бошқа тарихий обидаларга ташриф буюрдилар, болалар буюк аждодларимиз ва тарихимиз ҳақида кўплаб маълумотларларга эга бўлди.
Шу билан бирга, болалар Мирза Улуғбек Расадхонаси ва музейига олиб борилиб, буюк бобомизнинг у ердаги маданий ва тарихий мерослари билан танишиб чиқди.
Бундан сўнг, саёҳат Амир Темур мажмуаси, шунингдек, буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, И.А.Каримовнинг қабрларини зиёрат этди.