Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам оилавий болалар уйлари фаолияти йўлга қўйилди.
Китоб туманида истиқомат қилувчи Ҳақназаровлар оиласи Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизни олиб оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйган бўлса, Самарқанд шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар тарбияланувчини ўз қарамоғига олган Оқдарё туманида яшовчи Раҳимовлар оиласи ҳам шу каби эзгу ишга қўл урдилар.
Самарқанд вилоятида шу яқин кунлар ичида яна 4 та оилавий болалар уйи очилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз жорий қилинган янги тизим доирасида қисқа муддат ичида республикамиз бўйича 15 та Оилавий болалар уйлари фаолияти йўлга қўйилди.