1-сон Меҳрибонлик уйида тарбия топаётган 10 нафар болажонлар учун ҳаяжонли дамларга бой бўлди. Боиси Самарқанд тумани Ўзбеккенти маҳалласида оилавий болалар уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 10 нафар болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила бағрида тарбия топишини таъминлаш ва оилавий болалар уйини очилишида Республика Бош прокуратураси ташаббус кўрсатди.
Тадбирда Бош прокуратура масъул ходимлари, Миллий гвардия, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, бу эзгу ишнинг ташаббускорларига ўз миннатдорлигини билдирди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар болажонларга яратилган қулай шарт-шароитлар билан танишишди.