Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Самарқандда болалар уйлари очилди ва 1-сон Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятига якун ясади.

31.12.2021 2339

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бугунги кунда ногиронлиги бор, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи йўлга қўйилди. Қисқа давр ичида олиб борилган амалий ишлар натижасида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ота-она меҳридан баҳраманд бўлишдек, бахтга етишишди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси ва қатор ҳомийлар томонидан олиб борилган тизимли ишлар ва тарғибот тадбирлари натижасида Самарқанд шаҳридаги 1 сон Меҳрибонлик уйи эшиклари буткул ёпилди ҳамда ушбу муассасадаги барча болажонлар йиллар давомида орзиқиб кутган ўз ота-оналари ва оилаларига эга бўлдилар.

Йил сўнггида Пастдарғом туманининг "Катта найман" МФЙ да 1-сонли Оилавий болалар уйи очилди. Жўраевлар оиласи 6 нафар ўғил-қизларни ўз бағрига олишиб, яна бир катта савобли ишларга қўл уришди.

Шунингдек, тумандаги Маданий юриш маҳалласида сўнгги 2-сонли Оилавий болалар уйи очилди. Ишанкулов Салиижон ва Ҳамроева Гулноза яхши ниятлар ила оиласи бағрига 5 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ўз ота-оналик меҳрини улашиш мақсадида қабул қилишди.

Қайд этиш керакки, шу кунга қадар Самарқанд вилоятида жами 9 та Оилавий болалар уйи ташкил этилган бўлиб, меҳрибонлик уйида тарбия топаётган жами 98 нафар тарбияланувчилардан 53 нафари Оилавий болалар уйига топширилди. 9 нафари фарзандликка берилди, 5 нафари васийликка ва 9 нафари патронатга топширилган бўлса, яна 18 нафари ўз оиласи бағрига қайтарилган. Қувонарлиси болажонларнинг 4 нафари академик лицейларга ўқишга киришган.

Оилавий болалар уйига топширилган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг кўзларидаги қувончни кўриб, уларнинг эртанги кунга бўлган умиди ва ишончи янада мустаҳкамланиб бораётганини ёрқинроқ ҳис этиш мумкин.