Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ташаббуси билан оилавий болалар уйлари фарзандлари учун И. Савицкий номидаги Давлат санъат музейига экскурсия ташкил этилди. Бутун дунёда ноёб хазина сифатида эътироф этилган музей фондида 100 мингга яқин экспонатлар – Ўзбекистон тасвирий санъати, қимматбаҳо осори-атиқалар ва албатта, Туркистон ва ўтган асрнинг 20-30-йиллари рус модернизмига оид суратлар сақланади. Ўқувчилар рассомлар томонидан яратилган санъат асарлари, заргарлик буюмлари, ёғоч ўймакорлиги, тўқимачилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишдилар.