Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Санкт-Петербургда бўлиб ўтган V Халқаро футбол турнири ғолибига айланган 22 сонли Меҳрибонлик уйи ёш спортчиларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

14.11.2023 504

Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Т. Комилов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Ш.Махмудов, Ўзбекистон Республикаси Футбол ассоциацияси 1-вице президенти Р.Ирматов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби О.Қосимов, мураббий ва ёш спортчилар ҳамда 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирок этишди.
Тадбир қўмондон ўринбосари С.Мамаюсупов томонидан кириш сўзи билан очиб берилгандан сўнг “Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган V-Халқаро форум доирасида спортнинг Мини-футбол тури бўйича мусобақа ғолибларини тақдирлаш тўғрисида”ги Миллий гвардия қўмондони буйруғи ўқиб эшиттирилиб, унга кўра ёш қаҳрамонларимиз ва уларнинг мураббийларига қимматбаҳо совғалар топширилди.
Табрик учун сўз олган меҳмонлар, ёш футболчиларимиз ушбу Халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритиб, ўн икки ёшидаёқ юқори ареналарда мамлакатимиз мадҳиясини янграшига ҳисса қўшганликларини ҳақиқий қаҳрамонлик дея эътироф этишди.
Спорт вазирлиги ва Футбол ассоциацияси мутасадди раҳбарлари ушбу ёш авлод Ўзбекистон футбол терма жамоасининг бўлғуси номзодлари эканлигини таъкидлашди.

Ишонамизки, ёш спортчиларимиз яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, эришган ютуқлари билан чекланиб қолмасдан, бу борадаги шонли анъаналаримизни муносиб давом эттиришади ҳамда жаҳон спорт ареналарида Янги Ўзбекистон байроғини янада баланд кўтаришади.