Жорий йилнинг 16 декабрь куни Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ва Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими томонидан “SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси ёшлари учун спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.
Машғулотлар давомида ёшларнинг спорт турига бўлган қизиқишлари юқори даражада эканлиги билинди.
Келгусида ёшлар ушбу спорт турини мукаммал ўрганиш ва ташкил этиладиган тўгаракларга аъзо бўлиш истагини билдирди.