“Саховат, меҳр-муҳаббат инсон зийнати” шиори остида Тошкент шаҳар Миробод туман Кенгаши депутатлари Сергили туманидаги 33-сонли “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчиларининг ҳолидан хабар олиш учун ташриф буюрилди.
Ташриф давомида “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланувчига ўқув-қуроллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, кийим-кечаклар ҳамда ўқувчи-қизлар ўртасида ташкил этилган тўгаракларга жиҳозлар тақдим этишди.