Санкт-Петербургдаги мини-футбол бўйича XVIII Халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллаган Тошкент ва Чирчиқ шаҳрида жойлашган "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчиларидан иборат "Ўзбекистон" жамоаси "Пахтакор" клуби меҳмони бўлишди.
Клуб раиси ёрдамчиси Дилшод Каримов турнирда ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатган йигитларга клуб ҳамда қўлга киритилган кубоклар тарихи ҳақида сўзлаб берди ва келажакда уларга омад тилади.
Тадбир давомида ёш спортчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди. Шунингдек, тарбияланувчилар учун стадионга тур ташкил этилиб, олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Шу билан бир қаторда, барча иштирокчилар Қибрай туманига ташриф буюриб, асосий жамоанинг машғулотларини кузатишга муваффақ бўлишди.