Янги Ўзбекистоннинг бош мақсадига айланган “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий намуналаридан бири сифатида, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, кўмакка муҳтож етим болаларни рўйхатга олиш ва манзилли кўмак кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида, “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилган эди.
Бухоро вилояти Жондор туманида мазкур платформага 17 нафар ўғил-қиз киритилган бўлиб, уларга манзилли кўмак кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.
Жондор туман ҳокимлигида “Меҳр дафтари” платформасига киритилган ёшларнинг хоҳиш-истаклари ҳамда эҳтиёжини инобатга олган ҳолда уларга телевизор, микротўлқинли печь, музлатгич, сартарошлик билан шуғулланиш учун ускуналар топширилди. Шунингдек, яшаш хонадонларини таъмирлаш учун қурилиш моллари ҳамда коммунал толовлари учун жами 212 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди.