Фарғона вилояти Олтиариқ туманида “Меҳр дафтари” электрон платформасига киритилган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, ёшларнинг таълим олиши, касб- ҳунар эгаллашлари учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ўнга яқин йигит-қизларга “Меҳр дафтари” фонди томонидан ажратилган маблағлар эвазига сотиб олинган ноутбук, тикув машиналари ва мотокультиваторлар топширилди.
Совғаларни топшириш маросимида вилоят ҳокимлигининг болалар ҳимояси сектори раҳбари, Олтиариқ тумани ҳокими ва прокурори, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси вакиллари иштирок этди.