Фарғона вилояти Қува туманидан ажойиб хушхабар келди.
Жорий йилнинг 18 март куни кураш спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига саралаш босқичлари бўлиб ўтди. Мусобақада Матмуродовлар оиласи фарзанди Сўғдиёна Ваганова 2006-2007 йилларда туғилган қизлар ўртасида биринчи ўринни эгаллаб, Республика чемпионатига йўлланмани қўлга киритди!
Сўғдиёнани ушбу ютуқ билан самимий қутлаймиз ва келгуси мусобақада зафарлар тилаймиз!