Мутахассисларнинг фикрига кўра, боланинг ақлий ривожланиши ҳақида қайғурадиган ота-оналар албатта, унга китоб ўқиб бериши лозим. Агар бола ҳар куни уйқудан олдин овоз чиқариб китоб ўқиса, бу унинг ақлий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари,китобда янги маʼноли сўзлар қанча кўп бўлса, бу боланинг луғавий билимининг ошишига ҳам сабаб бўлади. Бухоро вилоятидаги Оилавий болалар уйи ота-оналари фарзандларига китоб ўқиш маданиятини сингдиришга эътибор қаратмоқда.
Болажонлар учун оилавий мутолаа анъанага айланган. Оила даврасидаги бу каби машғулотлар болаларни ақлий ривожлантириш билан бирга,улар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамламоқда.